Хабиб Нурмагамедов афсонавий спортчидан совға олди (ФОТО)

  • 12 июль, 09:32
  • 0
  • MMA

Россиялик машҳур хоккейчи, НХЛнинг "Вашингтон Кэпиталз" клуби сардори Александр Овечкин енгил вазн тоифасида UFC’нинг собиқ  чемпиони Хабиб Нурмагомедовга ўзининг имзоси туширилган формасини совға қилди. Ўз навбатида Хабиб ушбу суратни ижтимоий тармоқларида бўлишди.

"Афсонадан афсонага", - дейилади фотосурат изоҳида.

Маълумот учун, Хабиб аллақачон профессионал фаолиятини якунлаган. У аралаш яккакурашлар тарихидаги энг муваффақиятли жангчилардан биридир. Кўпгина мутахассислар уни энг буюк жангчи деб аташади. Россиялик спортчи ММАдаги фаолияти давомида 29 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. UFC’да эса 13 та жангда ғалаба қозонган. Лига раҳбари Дана Уайт бир неча бор Нурмагомедовни октагонга қайтаришга уринган, бироқ Хабиб ҳар сафар кетиш қарори якуний эканини айтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!