Хабиб Нурмагомедов: "2015 йилда Ислом Махачев ҳам худди шундай вазиятга тушиб қолганди”

  • 13 август, 13:56
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC шон-шуҳрат зали аъзоси Хабиб Нурмагомедов амакиваччаси Умар Нурмагомедов грузиялик Мераб Двалишвилига ютқазганига қарамай, ўз номини ярата олишини айтди.

Tecno

"Мен ҳақиқатан ҳам Умар Нурмагомедов энг кучли жангчи бўлишига ишонаман. Бироқ у мағлубиятга дош бериб, яна қайта оёққа туриши керак. 2015 йилда Ислом Махачев худди шундай ҳолатда эди. 2025 йилда эса Махачев сайёрамизнинг энг яхши жангчисига айланди. Шу боис Умар ҳам ўзига ишониб, ҳар куни қаттиқ машқ қилиши лозим", - деди Нурмагомедов матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Махачев 2015 йил "UFC 192" турнирида Адриано Мартинсдан 1-раундда нокаутга учраган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!