Хабиб Нурмагомедов:
Ads

UFC  чемпиони Хабиб Нурмагомедов афсонавий француз футболчиси Клод Макелеле билан тушган фотосуратни instagram саҳифасига жойлаштирди. Спортчилар Парижда чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи "ПСЖ" - "Реал" ўйинида учрашишди.

 “Бу афсонани ким эслайди? Мен унинг ажойиб ўйинларини кўриб ўсганман. Футбол - бу ҳеч қандай спорт яқинига йўлай олмайдиган, тенги йўқ спорт “, - дея  фотосуратга изоҳ қолдирган.

Ҳозир Макелеле "Челси" нинг техник директори. Футболчи икки карра Испания чемпиони, Чемпионлар Лигаси ғолиби, "Реал" таркибида УЕФA Суперкубоги ва қитъалараро кубок соҳиби, шунингдек "Челси" да Aнглиянинг икки карра чемпиони бўлишга муваффақ бўлган.