Хабиб Нурмагомедов ўзининг энг севимли ТОП3 жангчисини айтди

  • 16 сентября, 20:33
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Россиялик ММА устаси Хабиб Нурмагомедов ўзининг энг севимли ММА жангчиларини санаб ўтди.

Tecno

"Мен улғаяётганимда, тахминан 16 ёшимда иккита, аниқроғи учта севимли жангчим бор эди. Ўша пайтда улар чўққида эди. Бу – Фёдор Емельяненко, Мауриcио Руа ва Жорж Сен-Пьер. Улар UFC ва Pride FC чемпионлари бўлишган. Мен уларнинг жангларини кўриб улғайганман. Кейинчалик улар билан шахсан танишганимда, бу мен учун жуда ҳаяжонли лаҳзалар бўлган", — деди Нурмагомедов "Wаheb" You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Бургут” ўзининг сўнгги жангини 2020 йил 24 октябрь куни "UFC 254" турнирида ўтказиб,Жастин Гэтжини иккинчи раундда бўғиш усули билан мағлуб этган ва ММА даги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию