Хабиб Нурмагомедовнинг энг муҳим шиори қандай эканлигини биласизми?

UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ўзининг Instagram-даги саҳифасида у учун жуда муҳим бўлган сўзларни жойлаштирди.

"Бир марта йўқотилган шараф ҳеч қачон қайтмайди." Бу ибора муаллифи ким эканлигини айта олмайман. Аммо бу сўзлар мен учун жуда муҳимдир “, - деб ёзди Хабиб.

Эслатиб ўтамиз: У навбатдаги жангида америкалик Тони Фергюсонга қарши окатгонга кўтарилади. Жанг 18-апрел куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.