Хабига сўнгги имконият берилди

  • 11 декабрь, 16:10
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо 2025 йил охиригача ишдан бўшатилиши мумкин. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, "қаймоқранглилар" раҳбарияти Алонсога кейинги учта ўйинда сўнгги имконият берган. ОАВда хабар қилинганидек, мураббийга "Манчестер Сити" билан Чемпионлар Лигаси ўйини олдидан ҳеч қандай шарт берилмагани таъкидланмоқда.

Чемпионлар Лигаси олтинчи турида "қироллик клуби" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 1:2 ҳисобида ютқазган эди. Аввалроқ, жамоа Ла Лиганинг 15-турида ўз майдонида "Сельта"га (0:2) ютқазган эди.

Эслатиб ўтамиз, Хаби шогирдларини 2025 йил охиригача "Алавес", "Талавера" ва "Севилья"га қарши ўйинлари бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!