Хамес Бразилия чемпионатига кўчиб ўтишга яқин!

Европада "Реал", "Бавария" ва "Монако" клубларида ўйнаган ярим ҳимоячи Хамес Родригес Бразилия чемпионатига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда "UOL" нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Сан-Паулу" 32 ёшли жанубий америкалик учун янги жамоага айланади. Ҳамес фаолиятини МЛСда давом эттиришдан кўра, Бразилияга кўчиб ўтишни афзал кўради.

Родригеснинг сўнгги иш жойи "Олимпиакос" бўлиб, у баҳорда эркин агент сифатида шу ердан кетганди. Ярим ҳимоячи Греция жамоаси сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!