Хамес Европага қайтмоқчи
Ўтган ёзда клубсиз қолиб кетган ва Бразилиянинг "Сан Пауло" жамоаси билан шартнома имзолаган Хамес Родригес яна эркин агентга айланиши мумкин.
Колумбиялик хавбек кетма-кет 3 ўйиндан бери қайдномадан жой олмаяпти. Бу эса футболчига ёқмади ва жамоани тарк этиш кайфиятида, дея хабар бермоқда "GOAL Brasil" нашри. Миллий чемпионат доирасида у 36 дақиқа майдонда ҳаракатланди.
Хамеснинг энг катта орзуси бу Европага қайтишдир. Бунинг учун 32 ёшли ярим ҳимоячи "Сан Пауло" билан тузилган битимни бекор қилиши керак. Сабаби, айни пайтда уни қайсидир клуб сотиб олиши қийин масала.
Маълумот учун, 2018 йилда трансфер нархи 50 миллион евро бўлган Родригес бугунги кунда 3 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар