Асосий мазмунга ўтиш
MMA

Хамзат Чимаев энди қайтмайди

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Бразилиялик UFC жангчиси Хамзат Чимаевнинг октагонга қайтишига ишонмаяпти

Бразилиялик UFC жангчиси Пауло Коста икки ҳафта олдин Шон Стриклэнддан мағлубиятга учраган Хамзат Чимаевнинг октагонга қайтишига ишонмаяпти.

"Биламан, кўпчилик мен ва очофат Чимаев жангини кўришни хоҳлайди, Лекин бу содир бўлади, деб ўйламайман. Нега? Чунки Хамзат синди, унинг куни битган. Энди қайтиб келмаса керак. Биласизми, бизнинг тўқнашувни у мағлуб бўлмасдан олдин истаган эдим, лекин психологик барқарорлик унинг фазилатларидан эмас. Агар у қайтишни хоҳласа, кўп муаммоларни ҳал қилиши керак", - деб ёзди бразилиялик жангчи ижтимоий тармоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хамзат Чимаев охирги жангида Стриклэнддан очколар эвазига енгилди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ