Хамзат Чимаев: "Ўғлимнинг битта буйраги олиб ташланган"

  • 29 октябрь, 07:05
  • 0
  • MMA

Чеченистонлик жангчи Хамзат Чимаев бир ёшли ўғлининг соғлиги билан боғлиқ муаммолари борлигини айтиб ўтди.

"Касаллангани боис ўғлимнинг битта буйраги олиб ташланган. Ҳозир ҳам даволаш ишлари давом этмоқда. Ўтган йили биринчи операциясини ўтказди. Бу йил ҳам яна бир бор жарроҳлик столига ётиши керак. Ўйлайманки, шундан сўнг у бутунлай тузалиб кетади", - деди UFC жангчиси.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтган "UFC 308" турнирида Чимаев 1-раундадёқ Роберт Уиттакерни бўғиш усули орқали мағлубиятга учратди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!