Хамзат Чимаевга икки муносиб рақиб топилди

  • 11.09.2025 17:28
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

84 кг вазн тоифасидаги UFC жангчиси Келвин Гастелум амалдаги чемпион Хамзат Чимаев билан кимлар рақобат қила олишини айтди.

“Менимча, Чимаев билан жанг қилиш имконияти энг юқори бўлган жангчи — бу Ренье де Риддер. Улар ўртасидаги баҳс катта шов-шувга сабаб бўлиб, томошабинлар эътиборини тортади. Аммо Нассурдин Имамовни ҳам ҳисобдан чиқармаслик керак. У Исраэль Адесаньяни нокаут қилган ва Борральёни мағлуб этган. Франциялик — чемпион учун ҳақиқий хавф”, - деди Гастелум матбуот анжуманида

Эслатиб ўтамиз, Нассурдин Имамов охирги жангида Кайо Борральони ҳакамларнинг якдил қарорига кўра таслим этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!