Хамзат Чимаевга "вызов" ташланди!

  • 7 май, 12:23
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
BEPUL PROPAN

"UFC on ESPN 67" турнирида Бо Никални таслим этган нидерландиялик Ренье де Риддер (20-2) чеченистонлик Хамзат Чимаев (14-0) билан жанг қилмоқчи.

"Мен UFC да ҳозирга қадар 3 та жанг, жами 6 раунд ўтказдим. Шу боис Хамзат билан баҳс қандай бўлиши ҳақида тасаввурга эгаман. Шунингдек, у билан тўрт-беш йил олдин шуғулланганман. Унинг бирдан олдинга отилиши ва зудлик билан орқага қайтиши ҳали ҳамон ўша-ўша. Бундай услуб исталган рақибни қўрқитади. Аммо мени эмас. Мен уни албатта енгаман!" - деди нидерландиялик.

Эслатиб ўтамиз, Чимаев охирги жангида Роберт Уиттакерни 1-раундда сабмишн эвазига мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!