Хамзат Чимаевни ким тўхтата олади? Роберт Уиттакер жавоб берди

  • 18.08.2025 15:08
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

Австралиялик Роберт Уиттакер ўрта вазнда амалдаги чемпион Хамзат Чимаевни енга оладиган жангчи номини айтди. 

"Ҳозирга қадар чечен учун энг қийин рақиб Гилберт Бёрнс бўлди, чунки Хамзат жиу-житсу устаси билан курашишга қийналди. Ўйлашимча, Ренье де Риддерда Чимаевга қарши баҳсда ғалаба қозониш учун яхши имконият эга. Голланд грэпплинг билан шуғулланади, бўйи баланд, жиу-житсудан ҳам анчагина хабари бор”, - деди Уиттакер ўзининг You Tube каналида.

Эслатиб ўтамиз, Хамзат Чимаевнинг профессионал ММА даги рекорди 15-0. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!