Хамзат Чимаевнинг кейинги нишони ким, Стриклэнд ёки Адесанья?
Ўрта вазн тоифасидаги UFC жангчиси Хамзат Чимаев (14-0) кейинги жангида Шон Стриклэнд (29-6) ёки Исраэль Адесанья(24-4)га қаши курашишни хоҳламоқда.
"Мақсадим - чемпионлик. Лекин реал олиб қарасак, камар учун жанг қилишимга яна бир оз эрта. Бунинг учун Шон Стриклэнд ёки Исраэль Адесаньяни енгишим керак. Қайси бири билан жанг қилиш эса қизиқ эмас. Аммо биттасини танлаш керак бўлса, Шон Стриклэндга қарши баҳсни афзал кўраман", - деди чеченистонлик спортчи.
Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтган "UFC 308" турнирида Чимаев 1-раундадёқ Роберт Уиттакерни бўғиш усули орқали мағлубиятга учратди.
Фикрлар