
Хато нега айнан "Челси"ни танлаганини айтди
Шанба куни "Челси" расман "Аякс" ҳимоячиси Йоррел Хатони ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. 19 ёшли нидерландиялик футболчи лондонликлар сафидаги янги босқич ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Мен бу ерда эканимдан жуда хурсандман. Келажагим ҳақида кўп ўйладим ва фаолиятимда навбатдаги қадамни қўймоқчи бўлдим. "Челси" бундай ривожланиш учун энг яхши жой, шунинг учун мен жуда бахтлиман" — деди Хато клуб сайтига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Йоррел "аристократлар" билан етти йиллик шартнома имзолади. Ёш бўлишига қарамасдан, у "Аякс"нинг асосий жамоаси сафида 111та учрашув ўтказган ва Нидерландия терма жамоасида ҳам 6 марта майдонга тушган.
Фикрлар