Хавертц: "Биз майдонга чиқиб, ПСЖни мағлуб этамиз"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Кай Хавертц жамоаси Чемпионлар лигаси финалида ғалаба қозонишга ишонаётганини айтди.

Лондон клуби 30 май куни турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида ПСЖга қарши майдонга тушади.

"Ростини айтсам, бу ҳақда ўйламаяпман — ким фаворит, ким андердог экани муҳим эмас. ПСЖ ўтган йили Чемпионлар лигасини ютган, демак улар ўша мавсумда Европанинг энг кучли жамоаси бўлган. Бу йил ҳам ажойиб мавсум ўтказишди.

Бизнинг клуб эса финалга иккинчи марта чиқмоқда, аммо бизда жуда катта ишонч бор. Бир неча йилдан бери энг юқори даражада курашяпмиз ва ниҳоят Премьер-лигада ғолиб бўлдик. Менимча, бу ҳам бизга катта туртки беради.

Сен андердогсанми ёки йўқми — бунинг аҳамияти йўқ. Биз майдонга чиқамиз ва уларни мағлуб этамиз. Олға!" — деди Хавертц.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!