
Хави АПЛ клубида иш бошлаши мумкин
Испаниялик собиқ футболчи ва мураббий Хави Эрнандес ўтган мавсум якунида "Барселона" бош мураббийлигидан кетганидан бери ҳозирча ҳеч қайси клубга устозлик қилгани йўқ.
"El Nacional" нашрининг хабар беришича, Хавининг "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши эҳтимоли тобора ортиб бормоқда.
Манба маълумотларига кўра, МЮ жамоани ноябрь ойида қабул қилган Рубен Аморим билан хайрлашиш ҳақида ўйлай бошлаган. Таъкидланишича, Хави "Олд Траффорд"да ишлашга рози. Мутахассис олдига жамоани қайта шакллантириш шарти қўйилмоқда.
Маълумот ўрнида, "Манчестер Юнайтед" ҳозирда мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. Жамоп Англия премьер-лигасининг турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар