Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Хави мағлубиятга ким жавобгар эканини айтди

Бунақа бўлишини ҳеч ким кутмаганди

Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Хави Германияга қарши йирик мағлубиятдан сўнг мухлислардан узр сўради. Учрашув 0:5 ҳисобида якунланди.

«Мухлисларимиздан узр сўрамоқчиман. Уч кун олдин биз ўзимизни энг яхши томонимиздан кўрсатган бўлсак, бугун майдонда мутлақо бошқа манзара юз берди. Бугун содир бўлган барча нарса учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан. 

Албатта, футболчилар ҳам бу масъулиятни мен билан баҳам кўришади. Биз – жамоамиз. Биз – оиламиз. Ўйиндан сўнг йиғилиб, бўлиб ўтган воқеа ҳақида очиқча гаплашдик, футболчилар ҳам ўз фикрларини очиқ айтдилар. Мен ҳам бу вазиятдан хулоса чиқаришга ҳаракат қиляпман», – дея Хавининг сўзларини келтиради The Touchline.

Эслатиб ўтамиз, Лига миллатларининг ноябр ойидаги илк ўйинида Нидерландия терма жамоаси Грецияни 7:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Нидерландия терма жамоаси Лига миллатлари мусобақасининг чорак финалига йўл олди. Ушбу босқич учрашувлари март ойининг охирида бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ