Хави: "Айнтрахт" майдонида тўп яхши ҳаракат қилмади, "Камп Ноу"да ҳаммаси бошқача бўлади"

"Барселона" бош мураббийи Хави Европа лигаси доирасида бўлиб ўтган "Айнтрахт"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Шунингдек, у Франкфуртдаги стадион борасида ҳам гапириб ўтди. 

"Рақиб яхши ҳимоявий ўйин қурди. Биз баъзи лаҳзаларда қандай ҳужум қилишни билмай қолдик. 

Майдонда тўп яхши ҳаракат қилмади. Чимнинг ҳолати "Камп Ноу"даги каби сифатли эмас эди. Каталонияда ҳаммаси бошқача бўлади. Майдон каби  натижа ҳам биз ўйлагандек ажойиб бўлади. 

"Айнтрахт"га мухлислар катта ёрдам берди. Ўз уйида уларни мағлуб этиш нега қийин эканини қисман тушуниб етдим", - деди испаниялик мутахассис.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!