Хави “Барса”ни кучайтирадиган ўйинчи топди

“Барселона” раҳбарияти қишки трансфер ойнаси очилиши билан “Интер” марказий ҳимоячиси Милан Шкриньярни Каталонияга олиб келишга қарор қилди.

Calciomercato нашрининг таъкидлашича, Хави Эрнандес жамоасининг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга эҳтиёж сезмоқда. Шу боис, каталонияликлар словакиялик ҳимоячини имкон қадар тезроқ қўлга киритмоқчи.

“Интер” раҳбарияти ўз футболчиси билан янги шартнома тузишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ, Шкриньяр бунга кўнмаса, миланликлар уни 25 миллион евро эвазига “Барселона”га қўйиб юбориши кутилмоқда.

Шкриньяр 2017 йилдан бери “Интер” шарафини ҳимоя қилмоқда. Шу кунга қадар 229 та учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!