Хави “Барса”нинг асосий муаммосини ошкор қилди
“Барселона” бош мураббийи Хави клуб хўжайинларига жамоани аввалги юқори мавқеига қайтариш учун нималар қилиш кераклигини айтди.
Diario Sport нашрининг хабар беришича, Хави иқтисодий муаммолар “Барселона”га ўз салоҳиятини тўлиқ кўрсатишга халақит бераётганидан норози бўлган. Юқори марраларни забт этиш учун таркибдаги кўп позицияларни кучайтириш талаб этилади. Бу сиз жамоа юқори нуфузли совринларга даъвогарлик қила олмайди.
Шунингдек, испаниялик мутахассис агар унга керакли ўйинчилар олиб берилса, қисқа фурсатда “Басрелона”ни Чемпионлар лигасида бош соврин учун курашадиган жамоалар сафига қайтара олишини таъкидлади.
Маълумки, Хави бошқарувидаги жамоа сўнгги 20 йилда илк маротаба Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан ўта олмади.

Фикрлар