Хави дунёнинг энг яхши дарвозабони кимлини айтди

Хави Марк-Андре тер Штегенни дунёнинг энг яхши дарвозабони, деб атади. 

30 ёшли посбон жорий мавсум Ла Лигада 30 учрашувнинг 24 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. 

"Мен тер Штегенни яхши биламан. Сабаби, у билан бирга тўп тепганман. 

У айни вақтда дунёнинг энг зўр дарвозабони. Тер Штеген жамоага ўз ўйин услубини яна ҳам яхшироқ намойиш этишимиз учун ёрдам беради", - деди "кўк-анорранглилар" устози. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!