Хави энди "Барса" афсонаси эмас! Лапорта ундан ўч ола бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" собиқ футболчиси ва бош мураббийи Хави Эрнандес клуб афсоналари таркибидаги ўйинларда иштирок этишдан четлатилди. Журналист Хави Мигелнинг хабар беришича, бунга сабаб сифатида унинг сайловолди кампанияси давомида клуб президенти Жоан Лапортани танқид қилиши ҳамда президентликка номзод Виктор Фонтни қўллаб-қувватлаши кўрсатилмоқда.

Маълумотларга кўра, Хави яқин кунларда Майами ва Сеулда ўтказилиши режалаштирилган фахрий футболчилар учрашувларида майдонга тушиш истагини билдирган. Бироқ унга рад жавоби берилди. 

Афсоналар ўйинларини ташкил қилаётган Луис Са футболчи вакилларига Хавининг жамоа рўйхатида бўлиши "мақбул эмаслиги"ни етказган.

Афсоналар жамоаси таркибини шакллантириш билан Алехандро Эчеваррия шуғулланади. Хави аввалроқ уни омма олдида танқид қилгани маълум. Клуб ичида бу вазият ҳозирча вақтинчалик муаммо сифатида баҳоланмоқда ва келгусида келишув йўлида ҳал этилишига умид билдирилмоқда.

"Барселона" президенти сайлови 2026 йил 15 март куни бўлиб ўтган. Унда Жоан Лапорта 68,18 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!