Хави икки шогирдини алоҳида эътироф этди

Хави Ла Лига 31-туридан ўрин олган "Леванте"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Биринчи бўлим умуман ўхшамади. Жамоа руҳан ва жисмонан чарчагандек кўринди. Пайшанба кунги баҳс футболчиларга таъсир қилган кўринади. Бироқ иккинчи бўлимни анча яхши ўтказдик. 

Охиригача курашганимиз ва муваффақиятга ишонганимиз учун кўзланган натижага эриша олдик. Люк Де Йонгнинг голи бизга ғалаба келтирди. У ўз ишининг устаси.  

Тер Штегеннинг сейвлари ва Люк Де Йонгнинг голи ўйиннинг бурилиш нуқтаси бўлди. Бугун шогирдларим катта куч сарфлашди. 

Ла Лигада ғолиб бўлиш осон эмас. "Реал" амалда ютқазмайди. Уларни ҳам худди бизники каби қийин учрашувлар кутиб турибди. Агар "қаймоқранглилар" кейинги беллашувларда очко йўқотишса, кўпроғига умид қилишимиз мумкин", - деди "кўк-анорранглилар" устози. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!