Хави икки юлдуздан айрилиши мумкин

“Барселона” мутасаддилари клубнинг молиявий аҳволидан келиб чиқиб, юлдуз даражасидаги ўйинчилар билан ҳам хайрлашишга тайёрлиги ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.

Todofichajes нашрининг ёзишича, ёзда икки нафар машҳур футболчи – германиялик Илкай Гюндоған ва бразилиялик Рафинья Каталонияни тарк этиши мумкин.

Раҳбарият Англиянинг бир неча клублари нишонида турган Рафиньни сотиб юборишни кўзлаяпти. Улар бу трансфер орқали 100 миллион евро атрофида маблағ ишлаб олмоқчи.

Илкай Гюндоған эса, ўтган ёзда “Барса” сафига қўшилган эди ва жамоадошлари билан кутилган даражада чиқишиб кета олмагани айтилмоқда.

Тажрибали ярим ҳимоячи “Атлетико” нишонида турибди ва мадридликлар бу трансфер учун 12-15 миллион евро тикиши кутиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!