Хави жамоасида кимни кўришни хоҳлаётгани маълум

"Барселона" катта совринлар учун кураша оладиган жамоа тузиш ниятида. Мураббийлар штаби ёзда ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун раҳбариятдан тажрибали мудофаа вакили билан шартнома имзолашни сўраяпти. 

"Catalunya Ràdio" журналисти Рикард Торкемада хабарига кўра, "Барса" бош мураббийи Хави Кулибалини ўз жамоасида кўрмоқчи. 

Футболчининг "Наполи" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. "Кўк-анорранглилар" сенегаллик ҳимоячини Неапол жамоаси арзонроқ суммага сотсагина унинг трансферини амалга оширишга уриниб кўради. 

Жорий мавсумда 30 ёшли фулбек А Сериянинг 16 та ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голга ҳаммуаллифлик қилди.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию