Хави: "Мағлубият адолатсиз натижа"

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес "Реал Бетис"га қарши учралган мағлубиятдан (0:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ўйлашимча, биз энг яхши ўйнаган пайтимизда гол ўтказиб юбордик. Рақибнинг қарши ҳужумларини тўхтатишимиз керак. Баъзида тактика ҳақида кўпроқ бош қотиришимизга тўғри келади. "Биз "Бетис" қарши ҳужумга ўтишини билардик. 

Афсуски, ўйинимизни инобатга олсак, мағлубият адолатсиз натижа. Айниқса, ўз уйимизда имкониятни бой бердик. Лекин бу футбол. 

"Вильярреал" билан баҳсда қийинчиликка дуч келдик, бироқ ғалаба қозона олдик. Бугун аксинча бўлди. Иккинчи таймдаги ўйинимизни доим намойиш этишимиз шарт. 

Жамоа бугун мағлубиятга лойиқ эмас эди. Бу мени ҳавотирга солмоқда. Биз ишлашда давом этамиз. Сабаби,  ўйинимизни ўзгартиришимиз лозим", - деди Хави. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!