Хави Мессига мурожаат қилди

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ПСЖ Чемпионлар лигасида “Реал”дан мағлубиятга учраганидан кейин дўсти Лионель Мессига хабар ёзганини маълум қилди.

Дўстона алоқадамиз. Тез-тез гаплашиб турамиз. ПСЖ мусобақани тарк этганидан кейин Мессидан кўнгил сўрадим. Чемпионлар лигасида бунақаси бўлиб туради. “Реал” ўйинни ва натижани ўзгартира олди, - деди Хави.

Хабарингиз бор, мадридликлар икки ўйин натижасига кўра, парижликларни умумий ҳисобда 3:2 га енгди ва мусобақадаги иштирокини давом эттирадиган бўлди. МЕссининг “Реал”га қарши учрашувлардаги голсиз серияси ўнта ўйинга етди.

Месси ва Хави 2004 йилдан “Барселона”да бирга тўп тепган. Уларнинг ҳамкорлиги 2015 йили Хави Қатар чемпионатига кўчиб ўтганида якунланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!