Хави мураккаб ўйинда 17 яшар болани майдонга тушириб, нега таваккал қилганини айтди
“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес “Атлетик” билан ўйинда нега 17 ёшли Марк Гиуни майдонга тушириб, катта таваккал қилганини изоҳлаб берди.
- Мен клубимиз ёш ўйинчилар ўртасида жамоани кучайтирадиган футболчини қидиришдан чўчимайман. Аксинча, мен уларда ўзларига ишонч уйғотаман. 17-18 ёшлигимда менга ҳам худди шундай қилишган.
Ёш ўйинчилар қўрқмаслигидан ҳайратга тушаман. Уларнинг кўзида учқун бор. Гўё улар менга “Мени майдонга тушир, ҳаммаси яхши бўлади”, деётгандек туюлади.
Мен бу ҳолатни Гави, Бальде, Ямаль, Фермин ва мана энди буни Гиуда кўряпман, - деди Хави Эрнандес.
17 яшар Марк Гиу дебют учрашувида ғалаба тўпини киритиб, бир неча рекордларни янгилаб қўйди.
Фикрлар