Хави ПСЖга қарши ғалабадан сўнг уч футболчисини алоҳида эътироф этди

"Барселона" ПСЖни таслим этган учрашувдан (3:2) сўнг "кўк-анорранглилар" устози Хави ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу жуда муҳим ғалаба, албатта. Чемпионлар лигасининг ҳар бир ўйинида зафар қучиш - жиддий ютуқ. 

Биз ҳимояда ва тактик томонлама жуда яхши ўйнадик. Шунингдек, қанот ҳимоячилари ҳам бизга катта ёрдам берди. 

Кубарси ўз ҳудудида бўлган рақиб футболчиларини ҳайдаб чиқарди. Педри ҳам бизга катта ёрдам берди. Кристенсеннинг голи эса бизга ғалаба келтирди. Мен жамоам билан фахрланаман"
, - деди "кўк-анорранглилар" устози. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!