Хави Шомуродовнинг жамоадошини "Барселона"га олиб кетмоқчи

"Рома" ҳимоячиси Рожер Ибанес келаси мавсумни "Барселона"да бошлаши мумкин. Футболчини Каталония клуби бош мураббийи Хави “Севилья” ҳимоячиси Жюл Кундега муқобил сифатида кўрмоқда.

Кунда бўйича музокаралар бир неча ҳафтадан бери давом этмоқда, аммо "Севилья" ҳимоячиси "Челси"га ўтишга кўпроқ мойил кўринади.

Агар “Барселона” Кундени қўлга кирита олмаса, “Б” режани ишга солади ва бор эътиборини айнан Ибанесга қаратади.

Ибанеснинг «Рома» билан шартномаси 2025 йилда тугайди ва шу сабабли Рим клуби ҳимоячи учун катта пул талаб қилиши мумкин.

Рожер Ибанес ўтган мавсум “Рома” сафида А Серияда 34 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!