Хавига “Барса”да кун йўқ!
Хави Эрнандеснинг “Барселона”даги келажаги мааҳумлигича қолмоқда. Гарчи томонлар ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишиб олган бўлса-да, кейинги пайтда вазият ўзгарди.
Айрим манбаларнинг ёзишича, клуб хўжайини Жоан Лапорта 44 ёшли бош мураббий билан хайрлашишга қарор қилган.
Маълумотларга қараганда, клуб раҳбариятига Хави Эрнандеснинг клубда таркибни кучайтириш учун молиявий имконият йўқлигини очиқ айтгани ёқмаган.
Қолаверса, каталонияликлар жорий мавсумни нуфузли совринларсиз якунламоқда. “Барселона” бу йил ҳеч қайси жабҳада ашаддий рақиб – “Реал”га етарли қаршилик кўрсата олмади.
Фикрлар