Хавининг фикри ўзгарди

“Барселона” бош мураббийи Хав Эрнандес асосий дарвозабон Марк-Андре тер Штеген борасида фикрини ўзгартирди. Аввалига уни сотиб юборишни режалаштирган испаниялик мутахассис энди уни таркибда сақлаб қолмоқчи.

Хави қийин ўтаётган мавсумда тажрибали посбоннинг ёрдами муҳим эканига ишонмоқда.

Германия терма жамоаси дарвозабонига яқинда “Бавария” қизиқиш билдирганди. Тер Штегеннинг ўзи ҳам каталонияликлар ПСЖда жанубий америкаликлар босими остида қолган Жанлуижи Доннарумма билан музокара қилганидан хабар топиб, “Барселона”дан кетиш истаги пайдо бўлганини айтган.

29 ёшли дарвозабон 2014 йилдан бери “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади.

У жорий мавсумда жами 20 та учрашувда майдонга тушиб, шулардан олтитасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!