Хавининг ўрнига 8 та номзод бор эди
Хави "Барселона"да яна бир мавсум қолиши аниқ бўлди. Испаниялик мураббий аввалроқ "кўк-анорранглилар"ни мавсум сўнгги тарк этишини айтганди, лекин у 2025 йилнинг ёзигача қолишга қарор қилди.
"Diario Sport" нашри хабарига кўра, Каталония клуби Хавининг ўрнига саккиз нафар мураббий номзодини кўриб чиқаётган эди. Манбага кўра, "Барса" Ханс-Дитер Флик, Томас Тухель, Роберто Де Зерби, Ральф Рангник, Арне Слот, Андони Ираола, Луис Энрике ва Рафаэль Маркес варинатларидан бирини Хавининг ўрнига олиб келмоқчи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатининг жорий мавсумида "Барселона" 70 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда, 81 очкоси бор Мадриднинг "Реал" клуби етакчилик қилмоқда.
Фикрлар