Хебай футболчи бўлмаганида ким бўларди? Бекмуротовни ёқтирган киноси қайси? Ким қандай китоб ўқийди? "Андижон" футболчиларига 3 тадан савол!

Юртимизда қиш фасли ва футбол бўйича миллий чемпионатимиз ниҳоялаб жамоалар танаффусга чиқишган. Хордиқ пайтида ҳар ким вақтини турлича ўтказади.

Шунингдек, футболчиларга ҳам китоб ўқиш, уни мутолаа қилиш жуда фойдали. Уларнинг орасида китобхонлар ҳам бисёр десак муболаға қилмаган бўламиз.

Биз эса “Андижон” жамоамизнинг бир қатор ўйинчиларига учтадан савол билан мурожаа қилдик:

1.Охирги марта қайси китобни мутолаа қилдингиз ва сиз севган китоб қайси?

2. Агар футболчи бўлмаганингизда қайси касбни танлаган бўлардингиз?

3. Қайси кинони ёқтирасиз?

Илдар Маматказин

1. Охирги китобим “Шантарам”

2. Тўғриси, бу ҳақда ўйламаганман.

3. Шу ўқиган китобимни киноси менга ёқди.

илдар_1

Фарҳод Соҳибжонов

1. “200 ҳаёт дарси” деган китобни ўқидим ва менга ёққан китоб шу бўлди.

2. Агар футболчи бўлмаганимда билмадим, балки бизнесмен бўлардим.

3. Севиб томоша қиладиган киноим йўқ.

Илҳом Алижонов

1. Амир Темур тарихини ўқиганман. Мана шу менинг яхши кўрган китобим.

2. Футболчи бўлмаганимда деҳқон бўлардим.

3. “Шайтанат” киносини яхши кўраман.

алижонов3_3

Абдувоҳид Ғуломов

1. “Бахтиёр оила” китоби.

2. Архитектор

3. “Ишқ сафари”

Суҳроб Бердиев

1. Охиргиси Ўзбек халқ эртаклари деган китобни ўқидим. Уйда фарзандларимга шу китобни кўп ўқийман. Унда эртаклар тўплами бор.

2. 5-6 ёшимда дадам мени футболга ўзлари олиб борган. Шундан қизиқишим бошланиб кетган. Шунинг учун бошқа касб ҳаёлимга ҳам келмаган.

3. “Шерюрак” ва “Робин Гуд”.

суҳроб бердиев2_3

Илҳом Абдуғаниев

1. Кўпроқ тарихий китобларни ўқиш ёқади. Ёқтирган китобим “Сўнгги одамлар”.

2. Агар футболчи бўлмаганимда тадбиркор бўлардим.

3. Ёқтирган киноим “Легенда 17”.

Фарҳод Бекмуродов

1. “Шайтанат”

2. Футболчи бўлмаганимда ҳакам бўлардим.

3. “Гладиатор” киноси ёқади.

бекмуротов1_1

Сардор Азимов

1. Охирги марта “Сир” номли китобни ўқидим. Бу китобни яна такрор ўқиш ниятидаман.

2. Тўғриси, ўзимни футболдан бошқа касбда тасаввур қила олмайман.

3. Киноларни камдан-кам кўраман.

Игорь Литовка

1. Мен мунтазам ўқишга ҳаракат қиламан. Бу эса спортчининг шаклланиши учун жуда фойдали. Айни пайтда мен Тревор Моаднинг "Ақл юритишдаги энг муҳим қоида" деган китобини мутолаа қиляпман. Ўқиб тамомлаган охирги китобим Роберт Безлининг "Жозе Моуриньо"си бўлди. Умуман олганда, яхши асарлар жудаям кўп. Шу боис бирортасини мана бу асар зўр, деб кўрсатиш амримаҳол. Майли, бир нечтасини санаб ўта қолай:

Жек Лондон: "Юлдузлар дарбадари"

Владимир Чеповой:  "Чорраҳа"

Эрик Бертран Ларсен: "Ўзимга ачинмай".

2. Дастлабки таълимни "Электрометаллург Стали" ва "Ферросплавов Стали"да олганман. Мен туғилган Никополда Европадаги энг йирик заводлардан бири жойлашган. Эҳтимол, мен ҳам худди отам каби мутахассисликни эгаллаб, ишлаб юрган бўлармидим.

3. Фильмлар ҳам кўп. Бу хусусда гап кетса, хаёлимга дарҳол "Сьёмка қоидаси, Хитч усули" дея номланган комедия келади. Яқинда "Ибтидо" деб номланган жудаям томашабоп фильмни кўрдим. Шунингдек, ўзимизнинг украинча "Киборглар" фильми ҳам менга ёқади ва у реал воқеликка асосланиб суратга олинган. 

литовка15

Рубин Хебай

1. Менинг охирги ва севимли китобим – “Граф Монте-Кристо”

2. Қурилишда меъмор ёки муҳандис бўлардим, деб ўйлайман.

3. Мен кўрган охирги фильм жуда яхши эди. У “Тун агенти” деб номланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!