Хэмилтон Формула-1 рекордини ўрнатди

"Mercedec-Benz" пойгачиси Льюис Хэмилтон Италия гран-присида рекорд даражада тезкорлик намойиш этди.

6 карра жаҳон чемпиони ҳал қилувчи айланалардан бирини 1.18,887 дақиқада босиб ўтди. Эътиборлиси, у бутун айлана бўйича ўртача - 264,362 км/соат тезликда ҳаракат қилди ва Кими Райкконен томонидан 2018 йилда ўрнатилган рекордни урди.

Британиялик спортчи турнир жадвалида 157 очко тўплаган ҳолда, 1-поғонада бормоқда. Шунингдек, унинг ҳисобида 5 та ғалаба мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!