Хендерсон фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин

CHERY AUTO

"Аякс" ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин. 

Tecno

Фабрицио Романо хабар беришича, инглиз футболчисини "Монако" ўз таркибига қўшиб олишга яқин турибди. Томонлар ўртасида 2026 йилгача амал қиладиган битим борасида деярли келишув бор. Хавбек ушбу трансферга рози бўлиши мумкин, лекин Нидерландиянинг "Telegraaf" нашри хабар беришича, Амстердам клуби уни қўйиб юборишни истамайди. 

Маълумот учун, Жордан 2024 йилнинг қишида "Ал-Иттифоқ"ни тарк этиб, "Аякс" билан шартнома имзолаганди. У мазкур мавсум жамоаси таркибида 31 та ўйинда майдонга тушишга улгурди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию