“Хет-трик”чилар қатори кенгайди

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида “Истанбул Башакшеҳир” дарвозасига учта гол урган Неймар ҳам мусобақада хет-трик қайд этган футболчилар қаторига қўшилди.

Бу бразилиялик ҳужумчи учун Чемпионлар лигасидаги учинчи хет-трик бўлди ва у ушбу кўрсаткич бўйича Роберт Левандовски, Марио Гомес, Филиппо Индзаги ва Луис Адриано билан тенглашиб қолди.

Олдинда фақат икки ҳужумчи бор. Криштиану Роналду ва Лионель Месси шу кунга қадар Европанинг энг нуфузли мусобақасида саккизтадан хет-трик қайд этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар