«Хетафе» президенти Карвахаль трансфери ҳақида: «Ҳаммаси барбод бўлди»
Испаниянинг «Хетафе» клуби президенти Анхель Торрес «Реал»нинг собиқ ҳимоячиси Дани Карвахаль трансфери борасида фикр билдирди.
«Карвахаль трансфери? Ҳаммаси барбод бўлди. Ҳозир ҳеч қандай ҳаракат йўқ. Аммо биз яна уриниб кўрамиз», — дея функционернинг сўзларини Madrid Xtra келтирди.
Аввалроқ 34 ёшли ҳимоячи тиббий кўрикдан ўтгани ва меҳнат шартномасини имзолашга яқин экани хабар қилинганди.
Айни пайтда Карвахаль эркин агент ҳисобланади. У 2013 йилдан 2026 йилга қадар Мадриднинг «Реал» клуби шарафини ҳимоя қилган.
Ла Лиганинг 7-туридан сўнг «Хетафе» 8 очко билан турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда.

Фикрлар