Хитой бош мураббийи: "Биз бугун фантастик ҳаракат қилдик"

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган Япония - Хитой учрашувида японияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Хитой жамоаси бош мураббийи Антонио Пуче Висенте иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Хайрли кун! Биз бугун фантастик ҳаракат қилдик. Ғалаба учун бор кучимизни бердик. Йигитлар яхши ўйин намойиш этди. 

Бугун биз учун омадсиз кун бўлди. Ҳакамлар қарорини қабул қилиш қийин бўлди. Аммо бу футбол ва ҳаммасини қабул қилишга мажбурмиз. 

Йигитлар мен учун жуда ажойиб ўйин намойиш этди. Улар ўз ишини муносиб тарзда бажарди. Рақиб кучли эди ва биз ҳимоявий ҳаракат қилишга мажбур бўлдик.

Гуруҳдаги рақибимиз Саудия Арабистони Япониядан фарқ қилади. Улар ҳам етарлича салоҳитга эга.

Биз ишлашда давом этамиз. Натижадан хафа бўлдим, албатта. Шунга қарамай, кейинги учрашувларда ғалаба учун курашамиз", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!