Хитой бош мураббийи: "Япония ва Саудия услубида қандайдир ўхшашлик кўрмадим"

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган Хитой - Саудия Арабистони учрашувида "Чин юрти вакиллари" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Хитой жамоаси бош мураббийи Антонио Пуче Висенте иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Бугун йигитлардан жуда хурсанд бўлдим. Улар супер ҳаракат қилишди. Япония билан ўйинда ҳам улар ажойиб ўйнашганди. Бироқ натижа биз учун кутилганидек бўлмаганди.

Кейинги баҳс ўта муҳим. Ҳозир биз тикланиш ҳақида бош қотиришимиз керак. Қирғиз Республикаси жисмонан кучли эканини намойиш этди. Шунга қарамай, биз фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Япония ва Саудия Арабистони футболи буткул фарқ қилади. Улар бошқа-бошқа усуллардан фойдаланишади. Бироқ иккала терма ҳам жуда жиддий қаршилик кўрсатди. 

Япония пасларга асосланган футбол намойиш этди. Саудия Арабистонида эса кросслар ва жисмоний томонлама футболга кўпроқ эътибор қаратилади. Очиғи, мен бу термаларда қандайдир ўхшашлик кўрмадим.

Йигитлар меҳнати билан ажралиб турибди. Уларнинг айнан биттасини ажратиб кўрсатмаган бўлардим", - деди мутахассис.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!