Хитой футболи раҳбарияти футболчиларнинг маошини чеклаб қўйди. Энди Аҳмедов ҳам 3 млн евродан кўп маош олмайди
Хитой футбол ассоциацияси 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб мамлакат Суперлигасида тўп сурувчи футболчиларнинг маошига чегара белгилаб қўйди.
Унга кўра легионерларнинг йиллик маоши солиқлардан ташқари ҳисоблаганда 3 млн евродан ортмаслиги лозим. Бироқ, ушбу маблағга футболчиларнинг бонуси киритилмаган.
Маҳаллий футболчилар эса 1,29 млн евродан кўп маош олиши мумкин эмас. Бироқ, агар улар Хитой терма жамоаси аъзоси бўлишса, уларга яна 20% устама қўшиб берилиши мумкин.
21 ёшгача бўлган ёш футболчиларга эса 39 минг евродан кўп тўланмайди.
Фикрлар