Хитой ва Ўзбекистон ўйинида иккита гол бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Олимпия терма жамоаси таркибидаги Ўзбекистон футбол жамоаси Хитой ёшлар термасига қарши назорат учрашувини ўтказди. 

Беллашув Хитой жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ҳисоб 28-дақиқада очилди, иккинчи гол эса 83-дақиқада урилиб, учрашув тақдирини ҳал қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси учрашувни қуйидаги таркибда бошлади: Муратбаев, Хамидов, Муртазоев, Ризақулов, Хайруллаев, Саиднуруллаев, Уринбоев (капитан), Файзуллаев, Урмонжонов, Каримов ва Ибраимов. 

Иккинчи бўлимда мураббийлар бир қатор алмаштиришлар амалга ошириб, майдонга Абдуллаев, Хушвактов, Абдуназаров, Баҳромов, Тулқинбеков, Реймов, Шодибоев, Жумаев ва Саидовни туширишди.

Ушбу назорат учрашуви Ўзбекистон жамоаси учун Осиё ўйинларига тайёргарлик доирасида ўтказилди. U-23 ёш тоифасидаги мусобақанинг гуруҳ босқичида терма жамоа Филиппин, Қувайт ва Вьетнамга қарши майдонга тушади. Биринчи ўйин 15 сентябрь куни Филиппин термасига қарши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!