"Хўжанд" ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузди ва ўртоқлик ўйинида "Қўқон-1912"ни ютди

  • 10 февраль, 00:25
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоаси таркибига ўзбекистонлик футболчи Асилжон Бегимқуловни қўшиб олди. Ўтган йили “Машъал”да ўйнаган 33 ёшли ҳимоячи куни кеча “Хўжанд” билан шартнома имзолади.

Маълумот учун, футболчи 2019 йилда ҳам ярим мавсум ушбу жамоа сафида тўп сурган. Умуман олганда, Бегимқулов бунга қадар “Сўғдиёна”, “Машъал”, “Бухоро”, “Хоразм”, “Янгиер” каби клубларда ҳам ўйнаган.

Ўтган мавсумда у “Машъал”да ҳаммаси бўлиб, 14 та учрашувда майдонга тушди.

Шунингдек, “Хўжанд” клуби куни кеча “Қўқон-1912”га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Унда Бегимқулов асосий таркибда ҳаракат қилди ва 90-дақиқада ўрнини жамоадошига бўшатиб берди. “Хўжанд” эса 85-дақиқада Парвиз Боқиевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!