Хоккей бошланмоқда!
Ads

Бугун ўтган мавсумда Гагарин кубоги ва мунтазам чемпионатда ғолиб чиққан Москванинг ЦСКА клуби Гагарин кубоги финалчиси Авангардни Очилиш кубоги доирасида қабул қилади.

ЦСКА муз саройида кечадиган беллашув Тошкент вақти билан соат 17:30 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби жорий йилги мавсумдан Олий хоккей лигасида фаолият юритади. Евгений Попихин шогирдлари 11 сентярб куни "Рьязан"га қарши баҳс олиб боришади. Мазкур беллашув "Ҳумо-Арена"да бўлиб ўтиши режалаштирилган.