Хоккей. Бугун "Ҳумо"ни муҳим баҳс кутиб турибди

Тошкентнинг "Ҳумо" клуби ўз майдонида Пензанинг "Дизель" жамоасини қабул қилади. Мазкур беллашув бугун соат 17:00 да "Ҳумо-Арена"да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, сафарда кечган баҳсда Евгений Попихин шогирдлари 1:7 ҳисобида рақибга имкониятни бой берган эдилар.

Маълумот учун, тошкентликлар ҳисобида 30 очко, меҳмонлар ҳисобида эса 31 очко мавжуд ва улар турнир жадвалида мос равишда 7 ҳамда 8-ўринларни эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!