Хоккей. "Ҳумо-2" 8-ўринга кўтарилиб олди

Тошкентнинг "Ҳумо-2" жамоаси ўз майдонида Руднийнинг "Горняк" клубини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 29-дақиқада Роман Серафимович мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 10 дақиқа ўтиб эса руднийликлар Евгений Стеапновнинг голидан сўнг мувозанатни тиклашга эришди.

46-дақиқада Сулайман Сулейманов ва Руслан Амировларнинг узатмасидан сўнг Василий Анискин "Ҳумо-2"га ғалаба келтирган шайбани рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Шу тариқа, тошкентликлар ҳисобидаги очколар сони 45 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олди.

25 ва 26 декабр кунлари Александр Агеев шогирдлари "Алмати" жамоаси меҳмони бўлишади.

"Ҳумо-2 (Тошкент) - "Горняк" (Рудний) 2:1 (0:0, 1:1, 1:0)

1:0 - Серафимович - 29:32
1:1 - Степанов (Юлбарисов, Щанкин) - 39:41
2:1 - Анискин (Сулейманов, Амиров) - 46:40

Дарвозабонлар: Закиров - Грязнов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!