Хоккей. "Ҳумо" чемпионлик учун курашни давом эттиради!

Қозоғистоннинг Профессионал хоккей Лигасининг мунтазам чемпионати якунланди, унинг натижаларига кўра Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби иккинчи ўринни эгаллади. Тошкентликлар 44 та ўйинда 33 та ғалабага эришиб, 68 очко тўплади.

16 – февраль куни “Ҳумо” чемпионатнинг иккинчи босқичи – Плей-офф ўйинларида иштирок этишни бошлайди. Биринчи рақиб – Руднийнинг “Горняк” жамоаси. Вазифа – биринчи серияда тўртта ғалабани қўлга киритиб, яримфиналга йўл олиш. Биринчи иккита ўйин “Ҳумо Арена”да 16 ва 17 – февраль кунлари бўлиб ўтади. Учинчи ва тўртинчи ўйинлар Рудний шаҳрида 21 ва 22 – февраль кунлари бўлиб ўтади. Агар керак бўлса, бешинчи ўйин Тошкентда 26 – февраль куни, ўйинларда дурранг натижаси қайд этилган тақдир эса, ҳал қилувчи еттинчи ўйин ҳам 6 март куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Жамоа билан 2019/2020 – мавсумда ҳам бирга ишлаган “Ҳумо”нинг  бош мурабийи Евгений Попихин жамоа плей-офф босқичига жиддий тайёрланган ҳолда киришига ва Чемпионатнинг бош соврини учун курашишига қатъий ишонади. Россиянинг тажрибали мутахассис ёрдамчилари билан биргаликда жамоани мавсумнинг энг муҳим ўйинларига жиддий тайёрлашган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!