Хоккей. "Ҳумо" жаҳон чемпиони билан шартнома имзолади (ФОТО)

  • 13 Jan 15:24
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Hockey
TIGGO 2 PRO

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби россиялик марказий ҳужумчи Иван Фишенко билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Фишенко 1995 йилнинг 19 июлида таваллуд топган. У Тюмен "Газовик" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Иван Россия терма жамоаси таркибида Ёшлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.  "Омские Ястребй" таркибида МХЛ чемпиони ва "Югра" таркибида БХЛ чемпиони бўлган. У жорий мавсумни БХЛда Воронежнинг "Буран" клубида бошлади ва 18 та ўйинда 7 (2+5) очкони қўлга киритди.

фишенко

Иван Фишенко жамоа ҳисобда КХЛда 134та, БХЛда 144та ўйин ўтказган.

Фишенко “Ҳумо” таркибида 26-рақам остида фаолият олиб боради.

Comments

You must be logged in to commet!