Хоккей. "Ҳумо" яна "Бейбарис"ни енгди ва финалга яқинлашди
Бугун Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби Қозоғистон Про-лигаси ярим финал босқичи доирасида “Бейбарис”га қарши 4-ўйинини ўтказди.
Қизиқарли ва курашларга бой кечган ушбу ўйин “қанотлилар”нинг 2:3 ҳисобида ғалабаси билан якунланди. Айтиш керакки, Тошкент клуби кечаги ўйинда ҳам "Бейбарис"ни худди шу ҳисобда мағлубиятга учратган эди.
Шу тариқа "Ҳумо" ва "Бейбарис" ўртасидаги ярим финал босқичидаги ҳисоб ҳозирча 3:1 ҳисобида "қанотлилар"нинг фойдасига ҳал бўлмоқда.
Энди “Ҳумо” 21 март куни Тошкентда “Бейбарис”га қарши навбатдаги ярим финал баҳсини ўтказади. Таъкидлаш лозимки, навбатдаги ғалаба "қанотлилар"ни финалга олиб чиқади!
Фикрлар